Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АсмаулҲусна

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад

Муқаддима 3-ҚИСМ

"АСМАУЛ ҲУСНА"
Аллоҳнинг гўзал исмлари

©Muallim media

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
"Ҳар қачон бир инсондан қўрқадиган бўлсангиз, ундан қочасиз.
Бироқ, Аллоҳ таолодан қўрқувингиз қанчалик зиёдалашса Унгагина қочишингиз ва Унгагина талпинишингиз зиёда бўлади!"


©AbdussamiXayrulloh

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Мен қачон ухлайин? Кечаси ухласам Роббимнинг ҳаққини зое қиламан. Кундузи ухласам, халойиқнинг ҳаққини зое қиламан», дер эдилар.
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
🎙Устоз Салоҳиддин домла
Ҳисоб куни келмасдан олдин ўзининг ҳисобини қилган одам батаҳқиқ ютибди!
@Solihlar_taratgan_nurlar
Kun_Hadisi
<unknown>
#Кун_Ҳадиси

Nabiylar shahidlar havas qiladigan bandalar kimlar?

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кулгу😄

Муҳаббат - ўзинг қаший олмаган жойни у қашиб қўймоғидир!

Айман Ёғий

Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад

Намозингизни қазо қиляпсизми?

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
---
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш ҳам боис бўлади.

©Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан.

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Абдуллоҳ ибн Динор айтади:
«Умар розияллоҳу анҳу билан бирга Макка томон йўлга чиқдик. Тун охирида бир жойга етганда тўхтадик. Тоғ томондан бир чўпон тушиб келди. Умар унга:
«Эй чўпон! Менга қўйларингидан бирини сот», - деди.
«Мен қулман»,-деди.
(Чўпонни синаб кўриш учун) «Хўжайинингга бўри еб кетди, деб қўйавер», - деди Умар.
«Аллоҳ қайерда қолади?! - деди у.
Чўпонинг бу жавобидан Умар йиғлаб юборди. Эрталаб уни топди.
Хўжайинидан сотиб олиб, озод қилди ва:
«Мана шу бир оғиз сўз сени бу дунёда озод қилди. Умид қиламанки, у сени охиратда ҳам озод қилади», - деди
.
@Salihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зикр_Дуо
"Мени мусулмон ҳолатимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин"
Манба:BintuSodiq
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Муҳаммад Одил Ҳамид
Илм ва амал ҳақида!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳикмати

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий шундай деганлар: 

«Ҳар бир инсонга берилган умумий нарсалар бошқа инсонга берилган умумий нарсаларда баробардир. Ана шу Аллоҳнинг адолатидир. Демак, бирор нарсада ўзга инсондан ортиқ бўлсангиз, бошқа нарсада унга нисбатан нуқсонингизни текширинг».

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Субҳаналлоҳ

Тошкентдан Марям жажжи 3 ёшлик қизни қироъатини гўззалигини эшитинг! МашааАллоҳ Аллоҳ фарзандлармизни қори қориялардан қилсин! Марям ота онасига жаннатда тож кийдирадиган қория қиз бўлсин!

Manba: Muslim tv

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Дангасалик камбағаллиги

Камбағаллар орасида камбағаллиги дангасалик туфайли бўлганлар бор! Уларнинг қилган ишини пишиқ эмаслигини ва берган ваъдаларини бажармасликларини кўрасиз. Бундай кишиларнинг тайёрлаган маҳсулотлари сифатсиз ва уларнинг ғам-ташвиши йўқ. Бир ишни тўлиқ қилишмайди-да, ундан ҳам қизиғи давомий иш тартиби ва ҳисоботлари мавжуд эмас! Бундай кишиларнинг озгина вақтдан сўнг фақирга айланиши турган гап.

Мана шу – дангасалик камбағаллигидир. Бу фақирлик сизнинг ўзингиздандир. Бунда на пишиқлик, на ваъдани бажаришлик, на ростгўйлик ва на омонатдорлик бор.

“Аллоҳ таоло менга ризқ битмаган экан” деб айтиш калтафаҳмликдир. Ундан кўра: “Мен калтафаҳмман” деб айтиб қўяверинг.

Ишларингиз (яхши томонга) ўзгариши учун аввал ўзингиз ўзгаринг!


©Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АсмаулҲусна

"АСМАУЛ ҲУСНА"

Аллоҳ (Лафзи Жалола) 1-ҚИСМ

ИСҲОҚЖОН ДОМЛА БЕГМАТОВ билан

©Muallim media
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
#саловат_айтайлик

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина
Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

Маноси:
(Ё Аллоҳ Саййидимиз ҳазрат Муҳаммадга, у зотнинг оилалари (аҳли) га ва жамиъи саҳобаларига раҳмат айла, салом айла ва барчаларини муборак-барокотли қил!)

Биродарларим ушбу саловатни ўн маротаба айтиб тасбиҳ тугмасини босинг!

Аллоҳ дарожатингизни кўтарсин Жуманинг ҳайри ва барокати сизларга оилангизга ёғилсин🤲
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар
.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.

2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

"Ҳадис ва ҳаёт»📚 китобидан
.