🤩Яшаш бахти🤩
1.5K subscribers
14K photos
473 videos
23 files
4.63K links
Ассалому алайкум хуш келибсиз!

💖 Психология оркали у́з бахтини яратиш
Биз билан албатта юксаласиз.19.18

Руҳий улғайиш ривожланиш🧘
Ўзини ўзлигини тан олиш ва ўз устидан ғалаба🌅

Психолог Хуршида Бахрамовна

Богланиш учун телефонлар
915679883
995797767
Download Telegram
​​​​📍Ҳаётда кўп нарсаларни ўрганасиз:

➡️Йиллаб топилган ҳурмат бир лаҳзада йўқолиши мумкинлигини...

➡️Ишонч қайта тикланмайдиган бино эканлигини...

➡️Ўйламай айтилган ёки ёзилган сўз пичоқдан ҳам қаттиқрок санчилишини...

➡️Юз фоиз ишонган инсонингиз ҳам сизни алдаши мумкинлигини...

➡️Қалбингизни кўра олишини...

💓Ҳар қандай дамда ҳам инсон фақат АЛЛОҲДАН умид қилиши кераклигини…
Хуршида Бахрамовна ❤️
https://t.me/yashash_baxti
Бир стакан сувни кўтариб турганингизни тасаввур қилинг…

➡️Агар уни 1 дақиқа ушлаб турсангиз, ҳеч бир оғирлиги йўқ.
➡️Агар бир соат тутиб турсангиз қўлингиз толиқишни бошлайди.
➡️Агар бир кун тутиб турсангиз қўлингиз ҳиссизлашади ва фалаж бўлади.

Аслида стаканнинг оғирлиги ўзгаргани йўқ, аммо, қанча кўп кўтарганингиз сари шунча кўп оғирликни ҳис қиласиз ва бу сизга зарар беришни бошлайди.

Стресс, хавотир, ҳасад ва хафагарчилик ҳам шундай…

Бир он ўйлаш – бу нормал ҳолат. Кун давомида ўйлаш азоб беради.
Узок вакт ўйлайверсангиз, сизни фалаж қилади.

Бас, етар! Ташлаб юборинг шу стаканни! Чил-чил бўлсин!

Хуршида Бахрамовна ❤️https://t.me/yashash_baxti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💎Муаммоли вазиятлар бизни ўстиради

🛣Ҳаётимиз ҳеч қачон бир текис, равон ўтмайди: бир кун хурсандчилик бўлса, бошқа кун келишмовчилик бўлиб туради.

🔴Уйимиздаги ёки ким биландир бўладиган келишмовчилик, англашилмовчилик бирор бир вазиятнинг ечими бўлади. Баъзида бир нечтасиникиям бўлиши мумкин.

Бундан хулоса чиқариб, англасак фойдали. Акс ҳолда зирапча каби вақт ўтиши билан газак олади, танамизда касаллик бўлиб юзага чиқади.

💐Шундай экан, ҳеч бир муаммоли вазият узоқ ўйлаб юришга арзимайди. Шунчаки дарс олинг ва орқага ташланг!
Хуршида Бахрамовна ❤️
https://t.me/yashash_baxti
#Бу_қизиқ

Ташқи кўринишни, ёзувдан аниқлаш:

✍️ Баланд бўйли инсонлар деярли ҳеч вақт бўғин кўчириб ўтказмасликка ҳаракат қилади, ёзувида чалкашлик йўқ, чизиқлар тортилмаган тоза оқ қоғозга ҳам бир текисда, чиройли ёза олади.

✍️ Паст бўйли инсонлар сўзни тўлиқ ёзишга жой етса ҳам бўғин кўчириш одати бор, ҳарф ва сўзларни чўзиброқ ёзишади, илмоқларни узун-узун қўйишади.

✍️ Ўрта бўйли инсонлар сўзларни қисқартириб ёзиш одати бор, қатор охиридаги сўз ё ҳарфлар пастгача тушиб кетади.

✍️ Оқ-сариқдан келган, малла сочли инсонларнинг ёзуви аниқ, дид билан ёзилган, ҳарф ва сўзлари майда, чўзилмаган бўлади. Қатор чизилмаган вароққа ҳам бир текисда чиройли ёза олади. Уларнинг кўпчилигининг ҳуснихати чиройли.

✍️ Қора сочли инсонлар улардан фарқли равишда, қатор чизилмаган қоғозга бир текисда ёза олишмайди, кўпинча ҳуснихатлари тепага қараб чиқиб кетади. Шунга қарамай, чиройли ёзишга уринишлар сезилиб туради. Улар бош ҳарфларни ажратиб кўрсатишни хоҳлашади, баъзан кераксиз жойда ҳам бош ҳарфни ишлатади.

✍️ Давлат ишида ишловчи кишилар ҳарфлар формасига эътиборсиз ёзишади.

✍️ Пала-партиш ёзувлар эса кўпинча ишчи, ҳунарманд ва хизматчиларга тегишли бўлади.

✍️ Фаолияти бевосита пул билан боғлиқ, масалан, сотувчи, дорихона хизматчиси, тадбиркорлар кўп ўчиришади, бўяшади. Умуман олганда, уларнинг ҳуснихати камдан-кам холларда чиройли бўлади.

✍️ Қатор чизилмаган оппоқ қоғозга ёзганда пастга тушиб кетиш шоирларга хос.

✍️ Графологияда кузатилган яна бир қизиқ ҳолат: энг чиройли, бенуқсон ва бехато ҳуснихат эгалари кўп ҳолларда тикувчиларга хос бўлади.

📝Хўш, графология ҳар доим ҳам оқланадими? Бу борада психологларнинг фикри ҳам турлича. Зеро, инсон мураккаб, унинг руҳиятини аниқ айтиб бериш мушкул.

Нима бўлгандаям, ўзликни англаш ҳамма учун ҳар қачон қизиқарли бўлиб келган. Балки энди сиз ҳам оддийгина қайдларга бефарқ қарамайсиз...

https://t.me/yashash_baxti
Одамларга маслаҳат ҳар доим ҳам керак бўлавермайди. Одамлар баъзида маслаҳатдан кўра елкага, диққат билан тинглайдиган суҳбатдошга ва хеч ким тушунишни истамаганда тушунадиган қалбга кўпроқ эҳтиёж сезади..
Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️
https://t.me/yashash_baxti
Асабийлашмаслик учун тавсиялар:

Кўп асабийлашиш саломатлик учун зарар. Асаб толаларингизни ва соғлигингизни асраш учун:

❤️Ҳар куни ўзингиз ва атрофингиздагиларга “Бугун қандай яхши воқеалар бўлди-а?” дея савол беринг. Ижобий нарсаларни эслаш сира ортиқчалик қилмайди.

❤️Сизнинг қўлингизда бўлмаган ёхуд ўтиб кетган ишлар учун асабийлашманг!

❤️Ўзингизнинг ҳаётингиз билан яшанг,ўзганики билан эмас, Бировларнинг муаммоларидан узоқроқ юринг.

❤️Майда, аммо энг зарур муаммоларни тезроқ ҳал этинг. Катта ишларни эса қисмларга бўлиб олинг.

❤️Эслашга арзигулик воқеа-ҳодисаларни суратларга, кундалигингизга муҳрланг.

❤️Нохуш ҳолатларни ҳазил-мутойиба билан енгиб ўтинг.

❤️Дилингизга оғир ботадиган гап айтишганида “Манзилда адашишди”, денг-да, у ҳақда унутинг!

❤️ “Нимаики бўлмасин, бари яхшиликка” мақоли доим ёдингизда турсин!

❤️Кучли психологик жараёнга дуч келганда тезда тинчланиш учун қайноқ, аччиқ кофе ичинг, рақсга тушинг, уй ёки ишдан чиқиб, тоза ҳавода сайр қилинг!

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️

https://t.me/yashash_baxti
#МУЛОХАЗА

📝Хозирда Куп оилаларда учраётган муаммолардан бири хакида ⤵️

👩🏻 Хотин: Мен эримга ишонмайман. Кутиб-кутиб чарчаганман. Болаларим учун яшайман. Бошқа нимаям қўлимдан келади. Ажраб кетмайман-ку, тўғрими? Шу яшаш яхшими энди? Бу ҳаёт эмас, бу нафас олиш фақат!

👨🏻 Эр: Эрталабдан кечгача ишлайман. Ишдан келсам, қовоғидан қор ёғиб хотиним кутиб олади. Қўлининг учида овқат иситиб беради. Тонгда бақир-чақир билан чой тайёрлайди. Шу орада болаларга бақирганини эшитиб, ишга кетаман. Болаларим ҳам аёлимнинг овозидан безор бўлиб кетишган.

🙍🏻‍♂️ Ўғил: Ээээ, уришаверишади. Кўпинча онамдан чиқади урушиш. Дадам эса, бирор идишни синдириш билан эшикни тепиб, ойнасини синдириш билан ишга чиқиб кетадилар. Мен “каааатттта” одам бўлишим керак. Чунки мен уларга ишонмайман!

🙍🏻‍♀️ Қиз: Мактабдан уйга қайтгим келмайди, мени тушунган ўртоғим бор. У билан кўп орзулар қиламиз. Мен унга суянаман, айтганини ҳам қиламан. Фақат, ота-онамга айтманг, у ахир ўғил бола...

👨🏻 Ота: Мен хотинимга, хотиним менга ва иккаламиз фарзандларимизга ишонмаймиз экан-да! Демак, фарзандларимиз ҳам бизга ишонишмайди! Оиламда ҳеч ким бир-бирига ишонмайди деб ўйлайман.

👩🏻‍⚕️ Психолог: Одамлар бир-бировига ишонмаганида нима бўлади, биласизми? Улар бир-бирлари билан суҳбатлашмай қўйишади. Бир-бирига ишончи йўқолган оилаларда ҳар-бири ўзича мақсад қўйишни бошлашади. Ишонч йўқолган оилаларда оила аъзоларининг бир-бирига раҳми йўқолади. Улар бирга овқатланмай қўйишади.

👨🏻 Ота: Оиланинг ҳар бир аъзоси ўзича алоҳида мақсад қўйишни бошласа нима бўлади?

👩🏻‍⚕️ Психолог: Бундай ҳолатда хотин эрнинг айтганини қилмай қўяди. Фарзандлар ота-онага қарши чиқишни бошлашади.

👆Бу муаммоларнинг асоси инсон уз устида ишламай куйганлиги, билими етишмаслигидан.
Бундай муаммоларга ечим бериш хамда бахтга тўлиб яшаш учун хам психологик билимлар муҳим аҳамиятга эга. Уни эгаллаш учун бироз қунт ва ҳоҳиш бўлса кифоя.

🤔Хулоса узингиздан....

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
Инсон пиёда юриб ижобий туйгуларни шимади.
Пиёда юриш кишига рухий кувватни беради.
Миядаги яхшимас-фикрларни йукотади.

Агарда дарахтзорлар,
у‌т у‌ланлар, колаверса мачит атрофларида юрсангиз, у‌зингиз билмаган холда кушимча
энергия хам оласиз.
Чунки кузимиз монотон равишда у‌таётган нарсаларни куриб боради.

Бу эса, у‌нг ва чап мия ярим шарларини фаолиятини яхшилайди, ортикча босим ва тушкун кайфиятни йукотади.

Шошилмасдан юраверинг,
нафас олишингизни кузатинг.

Чукур нафас олинг,
диафрагмани бушатинг.
Хаелингизда факатгина нафас олиш ва чикариш булсин холос.
Мана шу оддий машк организмдаги каршиликни ечиб юборади ва бошингиз ортикча нарсалардан тозаланаётганини сезасиз.
Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
Forwarded from 🎀махмудовнаа🎀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️​​Ўзингизга бермай туриб ўзгалардан кутманг!

🟣Шундай инсонлар бор-ки, бошқаларни шу қадар кўп севади. Бошқалар учун ташвишланади, ўзларининг охирги энергиясигача уларга сарфлайди, ўзларида эса ҳеч нарса қолмайди.

🔴Шундай одамлар бор-ки, ўзгаларга ёрдам беришда ўз қатъиятини кўрсатишга интилади ва кўрсатади ҳам, аммо ўзларига қандай ёрдам беришни билишмайди.

🔵Улар ўзларидан бошқа барчага севгисини, меҳрини беради ва ўзларига ҳам кимдир шундай эътибор беришларини кутишади.

🟢Бундай инсонлар ҳаракат қилишдан қаттиқ чарчашган бўлишади.
Чарчоқни сабаби борини атрофга сарфлаб, ўзини унутганида. Аслида ўзимиздан бошлашимиз керакку. Шуни унутманг-ки, бизнинг
ҳақиқий мулкимиз – бу бизнинг қалбимиз, фикрлашимиз ҳис-туйғуларимиз.

❗️Ўзингизга бермай туриб, ўзгалардан кутманг.

🔥Кутиш – оғриқ.
🔥Кутиш – айблаш.
Яъни кутганингизни ола олмасангиз, салбий туйғулар билан қалбингизни қуршаб оласиз.

Ҳар бир инсон ўз борлиғига эга.
Сизга туюлган туйғулар, сизнинг муносабатингиз, фикрларингиз, сўзларингиз сизнинг ичингизда ким эканлигингизни тўлиқ кўрсатади ва ўзингизни тушунишингизга ёрдам беради.
Хуршида Бахрамовна ❤️https://t.me/yashash_baxti
Паст самооценка бу- Ўзига паст баҳо бериш. Ўз қадрини билмаслик деганидир.

Биз туғилганимизда ўзимизни жуда яхши кўрганмиз, ўз қадримизга шубҳамиз бўлмаган. Лекин бизга
ўзимизни қадрламасликни, яхши нарсаларга арзимаслигимизни уқтириб келишган.! Бунда кимнидир айблагандан фойда йўқ. Яхшиси нима қилиб самооценкани кўтариб олиш ҳақида ўйлаш керак.

Бутун жамиятда кўпчиликни самооценкаси паст, деярли ҳаммада!

Қаердадир самооценкаси баланд инсонни кўрдингизми? Демак билинки, бу уни натижаси у ўз устида ишлаган, ўзидан ўзи шундай бўлиб қолмаган.!

Самооценка бир кўтарилиб шундай қолмайди, тушиши ҳам мумкин кўтарилиши ҳам.

Доимо ўзингизни кашф қилинг, олдинга кетишдан тўхтаманг.!!

Барча муаммоларга ечим бор...

Хуршида Бахрамовна

+998995797767❤️

https://t.me/yashash_baxti
Олам - қалб кўзгусидир ва у ҳар кимга ўз аксини қайтаради.

Атрофингизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар истак, фикр ва ҳаракатларингизнинг натижасидир. Биргина фикрларингиз орқали ҳаётингизни яхшилашингиз ёки барбод қилишингиз мумкин.

Инсоннинг ўзига бўлган муносабати ҳамиша бошқаларга бўлган муносабати кабидир. Кимки ўзгаларга паст назар билан қараса, қалб тубида ўзини ҳурмат қилмайди. Атрофингиздаги одамларга диққат билан қаранг ва улар ўзингиз ҳақингиздаги фикрингизни акс эттиришини кўрасиз.

Шуни доимо ёдда тутингки, ҳаётингиздаги ҳамма нарса сизнинг ички дунёнгизга боғлиқ. Ташқи дунёнгиз эса, қалбингиз акси холос.

Хуршида Бахрамовна ❤️

https://t.me/yashash_baxti
- Меҳмонни ёқтирмаганлар ўзи ҳам бу дунёда меҳмон эканлигини унутмасинлар!

- Ўз руҳини бўйсундирган киши шаҳарларни забт этган кишидан ҳам кучлироқдир.

- Секин ҳаракатланишдан эмас, тўхтаб қолишдан қўрқ.

- Инсонларни қувонтириш орқали уларни дунё ташвишларини сал бўлсада унитишларига эришиш мумкин.

- Барча каби бўлиш, ҳеч ким бўлмаслик демакдир.

- Ҳаво шари қоидаси:
Баландроқ кўтарилиш учун барча ортиқча нарсаларни ташлаб юбориш керак.

Хуршида Бахрамовна ❤️
ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

🎁Тасвирланган совғаларнинг қайси бири сизни кўпроқ жалб қилди.

🫴Ўзингизга ёққан совғани танланг. Яқин кунларда сизни нималар кутаётганини ва ўзингиз ҳақингизда қизиқарли маълумотларни билиб олинг.
🎁 1⃣- совға

Сизни романтик мувозанатли одам деб аташ мумкин. Сиз ўзингизда ривожлантиришингиз керак бўлган ажойиб қобилиятларга эгасиз. Орзу қилишни яхши кўрасиз ва баъзида бу шунчаки орзу эканлигини унутиб қўясиз.

Сиз меҳрибон ва ҳамдард одамсиз, сиз бошқаларга жуда ёқимли ва мулоқот қилиш учун қулай одам бўлиб кўринасиз. Сиз билан одамлар зерикмайди.

Сизни яқин кунларда лиммо-лим муҳаббатга тўла онлар кутмоқда.
Тайёрланинг. 🥰

🎁 2⃣ - Совға

Сиз табиатан лидерсиз ва бу ҳақида унутмаслигингиз керак. Пулни севасиз ва уни қаерда ишлатишни биласиз. Уларни топиш ҳар доим ҳам осон эмас, лекин сиз доимо бирор нарса сотиб олишни хоҳлайсиз. Шундай бўладики, сиз учун кераксиз харидларга қарши туриш жуда қийин ва онг ҳар доим ҳам бу истакларни енгишга қодир эмас.

Кўпроқ тежамкор бўлишга ҳаракат қилинг, сиз ҳақиқатан ҳам керакми ёки йўқлигини ўйламасдан харид қилмаслигингиз керак. Олам сизни эҳтиёткорлигингиз учун мукофотлайди ва сизга кўпроқ баракалар беради!

Сизни яқин кунларда каттагина молиявий даромад кутмоқда. 💸

🎁 3⃣ - Совға

Сиз ижодий ва ноанъанавий одамсиз. Сиз ғоялар яратувчисиз ва уларни ҳаммага тарқатувчи ҳамсиз. Сизда идеялар жуда кўп. Баъзида ўзингиздаги бу қобилиятдан унумли фойдаланмайсиз. Унутманг, сиз кўпчиликка ёрдам беришингиз мумкин.

Астойидил меҳнат қилсангиз сизни буюк кашфиётлар кутмоқда. ⭐️

🎁 4⃣ - Совға

Сиз ақлли ва истиқболлисиз. Сизни перфекционист деб ҳисоблашлари мумкин ва эҳтимол сиз ҳам улардан бирисиз. Турли мавзуларда суҳбатлашиш қизиқарли бўлган тартиб ва ​​интеллектуал ривожланган шахсларни севасиз. Сиз пулни яхши кўрасиз ва келажакда уни кўпайтириш истагидасиз. Муваффақиятга эришишингизга шубҳа йўқ, асосийси бу масалада тажрибалироқ одамларнинг маслаҳатларини тинглашдир.

Дўстларингиз ва оилангиз сизга доимо ишонишлари мумкин бўлган ишончли одамсиз.

Сизни яқин кунларда яхши бизнес ҳамкорнинг таклифи кутилмоқда, тайёр туринг. 🤝

🎁 5⃣- Совға

Сиз ёрқин ва қизиқарли одамсиз. Сизда бир-бирига боғланган жуда кўп ажойиб характер хусусиятлари бор. Сиз оптимистсиз, дунёга қарашингиз билан сизга яқин бўлган барчага ижобий таъсир кўрсатасиз. Фақат сиз билан бир неча дақиқа суҳбатлашиш орқали инсонлар ҳаётга бўлган муҳаббатларини қайтаришлари мумкин.

Одамлар кўпинча сиз ҳар доим яхши иш қиляпсиз деб ўйлашади, ҳатто аксинча бўлса ҳам. Сиз меҳрибон ва ғамхўрсиз. Хўш, қандай қилиб сизни севмаслик мумкин?

Сизни яқин кунларда дўстлар билан учрашув кутмоқда, балки ўзингиз ташкиллаштириб юборарсиз. 🤩

🎁 6⃣ - Совға

Сиз ижобий, ҳалол, самимий инсонсиз. Сиз гўзал ва консерватив ҳамма нарсани яхши кўрасиз. Жозибали ва ёрқин тасвирлар сизни хурсанд қилади. Сиз мусиқани ва самимий суҳбатни яхши кўрасиз. Сизга сирни ишонишлари мумкин ва унинг хавфсизлиги ҳақида қайғуришмаса ҳам бўлади.

Сиз мафтункор ва ширинсўзсиз. Агар аёл бўлсангиз эркаклар сизга эътибор бермасликлари қийин. Бундай шахслар ҳар доим қарама-қарши жинсни ўзига жалб қилади.

Сизни оилавий маданий хордиқ кутмоқда.😀

https://t.me/yashash_baxti
#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!

Хуршида Бахрамовна ❤️
Forwarded from Gulnora
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Комфорт зонадан чиқмас экансиз, ривожланишда давом этолмайсиз.

Ривожланиш вақти келди!