Audiokoran
5.12K subscribers
1.4K photos
1.92K videos
29 files
2.92K links
🌹• Гўзал қироатлар!
🌸• Beautiful Quran recitation

@dusha_amanati
🎧 @Mp3_Quran

👥 Канал хақида Мулохаза учун

@dusha_amanati
Download Telegram
#Эслатма

Такбири ташриқ

Динимиз Қурбон ҳайити кунида биз мусулмонларга баъзи вожиб ва суннат амалларни қилишни буюради. Жумладан, арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача, яъни 23 вақт намоз мобайнида ҳар бир фарз намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Ташриқ такбири ушбудир:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

Ушбу такбирни ҳоҳ жамоат билан, ҳоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намозидан кейин айтамиз. Бундан ташқари, юрган, ўтирган пайтларда такбир айтишнинг зарари йўқ, балки мустаҳаб амалдир.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
#ЭСЛАТМА камида 20-30 марта ўқиш тавсия қилинади хотирада яхши қолиш учун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма бу қироат кўп каналларда тарқаб кетиб асли қироат эгаси

Мухаммад ғаззолий исмидаги қорига тегишли экан ўзи ҳам ҳам ютуб сахифасида огоҳлантирибди

💠 Шунга хушёр бўлсак

🌹 @Audiokoran
Audiokoran via @like
Шайх Алижон қори: 16-дарс. شَ شِ شُ ➡️ Ша харфи 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
#ЭСЛАТМА Видёо лавхадаги харфларга бу 👍 белги қуйилиши сабаб ким ўқиганлиги маълум бўлишлиги учун қўйилябди видёо зўрми деган маънода эмас

Аллоҳ илмингизни янада ривожлантирсин омийн

🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Audiokoran via @like
Шайх Алижон қори: 50-дарс. ҚУЙИДАГИ КАБИ СЎЗЛАР ЎРТАСИДАГИ АЛИФЛАР ЎҚИЛМАЙДИ.
Аллоҳни инояти билан калималарга ҳам етиб келябмиз ўқишни биламан деган ҳам бир кўздан кечирса анча манфаъати бўлади !

#Эслатма: Муаллим сонини битиргандан кейин ҳам бир маълум устоз кўригидан ўтказиб қўйиш тавсия қилинади

Ⓜ️anba @Audiokoran
☝️🏻 Тасаввур қилинг!

60 йил яшасангиз, ҳар куни 8 соатдан ухласангиз,

60 йилнинг 20 йилини уйқуда ўтказган бўласиз.

Ҳар кун ишга борсангиз, иш соатингиз 8 соатдан иборат бўлса,

60 йил ичида 20 йилини ишга сарфлаган бўласиз.

Болалик 15 йил.

Агар ҳар куни дастурхон устида 30 дақиқадан икки маротаба ўтирсангиз,

3 йил умрингиз овқатланиш билан ўтади.

Уйқу, иш, болалик, овқатланишга кетган вақтингизнинг жами...

60 йилнинг 58 йили бўлиб чиқади.

📿 Энди буни ичидан қанчасини ибодатга сарфлайсиз? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

📝 Умрингиз ҳисобини Аллоҳга қандай бермоқчисиз?

Қуръони Карим 600 саҳифадан ортиқ эмас. (Яъни энг қисқа суралар билан 604 саҳифа). Тўғри!

📖 Ишонмасангиз, Мусҳафни очиб қаранг!

👉🏻 Қарадингизми? Демак, 600 ни 30 кунга бўлсак, қанча чиқади?

🖇 600 : 30 = 20 саҳифа.
Яъни кунига 20 саҳифа!
Яна бизнинг 5 маҳал намозимиз ҳам бор.

📌 Демак биз, 20 саҳифани 5 (вақт намоз)га бўлсак, 20 : 5 = 4 чиқади. Ҳар бир намоздан кейин 4 саҳифадан ўқишга тўғри келади.

👉🏻 Демак сиз, бир ойда бемалол Қуръонни бир марта хатм қила оласиз!

👌 Ҳа, айтганча, шошилманг, гапимиз тугамади!

📲 Бу хатни таниш - билишларингизга юборсангиз, улар сиз сабаб Қуръонни хатм қилсалар, биласизми, қанча савобга эришасиз?

📲 Ҳар бир хатмларининг савобидан сизга ҳам ёзилади! «Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир»!

🌙 Ислом олами учун ўта муҳим, аҳамиятли, муқаддас саналган, дуолар ижобат бўладиган муборак ой арафасидамиз. Умр бўйи, йил бўйи дунё ҳаётимиз учун елиб - югурамиз. Ҳеч бўлмаса шу ойни ғанимат билиб, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилайлик, ва бошқаларни ҳам шунга рағбатлантирайлик! Аллоҳ барчамизни солиҳ амалларга муваффақ қилиб, уни қабул этсин! Гуноҳларимизни кечирсин! Ҳар онимиз, ҳар нафасимиз савоб қозонишимизга сабаб бўлсин!

#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
© Фойдалар

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

Аллоҳ ризоси учун линкимиз билан ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ! Каналимиз ривожига ҳисса қўшинг!



Ⓜ️анба:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
🌙 Рамазон ойи - Қуръон ойидир. 🌙

Иброҳим ан-Нахаъий роҳимаҳуллоҳ Рамазонда ҳар уч кечада, охирги ўн кунликда эса ҳар икки кечада хатм қилардилар.

―Асвад раҳимаҳуллоҳ ҳар доим Қуръонни икки кечада ўқиб чиқардилар.

🤲
Парвардигоро! Ўз Китобингни Ўзинг рози бўладиган кўринишда тиловат қилишимизга муваффақ айла! Бизларни Қуръон воситасида тўғри йўлга йўлла.

🤲 У билан зулматлардан нурга чиқар. Уни зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат қил.

🤲 У сабабли даражаларимизни юксалтир. У сабабли бизларни ҳалокат чоҳларидан қутқар.

🤲 Ўз раҳматинг ила бизларни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни мағфират айла. Омин.



#Эслатма
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

Аллоҳ ризоси учун линкимиз билан ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ! Каналимиз ривожига ҳисса қўшинг!



Ⓜ️анба:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Пулларингизни қаерга қўйганингиз эсингиздан чиқдими?....

Бир киши кечаси бир фақиҳнинг ёнига келди. Ва:

― Ҳазрат, мен анча олдим қаергадур пулларимни беркитгандим. Энди эслолмаяпман. Ўша жойни тополмаяпман. Илтимос, менга бу мушкулимни ечиб беринг! ― деди.

Имом:
― Майлику - я, аммо бу фақиҳлар ҳал қиладиган нарсамас - да!? ― деди. Сўнг ўйга толди. Ва: ― Уйингизга бориб, яхшилаб таҳорат қилинг! Икки ракъат намоз ўқинг! ИншаАллоҳ, мулкингизни топасиз! ― деди.

Киши имомнинг тавсиясига биноан, намоз ўқишни бошлади. Тўсаттан, пулларини яширган жой эсига тушди. Тезлик билан бориб, қўлларига олди. Эртаси куни тонгда имомнинг ҳузурига борди. Молини топганини қувончи ичига сиғмай баён этди. Ва:
― Сиз масалани ечимини билмайман, деб айтдингиз! Лекин, топилди ― ку!? Сиз шундай қилиб топишимни қаердан билдингиз? ― деди.

Имом:
― Мен шайтон сизни намоз ўқишликка қўймаслигини, намоз пайтида пулларингиз ҳақидаги фикрлар билан машғул қилишини билардим, ― деди.


Эй Аллоҳ! Дунёни энг катта ғамимиз қилиб қўйма!

#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
© Фойдалар
┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ

Ⓜ️анба: https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ #Эслатма

📹 Ҳайит намозини ўқиш тартиби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
#Эслатма

Қуръон ўқишга киришилганида тиловатдан олдин қуйидаги ниятларни дилга тугиб, айтмоқ лозим.

– Эй Робб! Қалбимга ушбу Қуръон тиловати сабаб шифо ато қил.

– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб Ўзингни менга кўпроқ танит.

– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб қалбимни покла.

– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб муҳаббатинг ва Сендан қўрқиш ҳиссини насиб қил!


#Улашинг | @Audiokoran
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀 Ассаламу алайкум азизлар 🍀

Тутаётган рўзаларингизни Аллоҳим ўз даргоҳида қабул қилсин

#Эслатма
бомдод номозидан кейин такбир айтиш бошланади.

💠 T.me/Audiokoran
#Эслатма

ҚОР ВА ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Ҳар бир мўмин-мусулмон ёғингарчилик пайтида Аллоҳдан уни манфаатини ва фойдасини сўраб, ёмонлигидан эса паноҳ сўраб дуо қилиши лозим.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Устимиздан ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У Зот чиқиб, кийимларини шимардилар. У Зотга ёмғир тегди. Биз сўраган эдик, У Зот: “У Роббиси ҳузуридан ҳозиргина тушди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

Демак, ёмғирнинг ҳар бир томчиси ва қорнинг ҳар бир парчаси Аллоҳ ҳузуридан экан. Уламоларнинг айтишларича, қор, ёмғир ёғаётганда осмон эшиклари очиларкан. Ва шу вақтдаги дуолар ижобат бўларкан. Шундай экан, вақтни ғанимат билиб, дуога қўл очайлик

♻️Гўзал қироатлар каналига уланиш учун линкни босинг🔗
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKZUjfaMeoIDg
#Эслатма

Қуръон ўқишга киришилганида тиловатдан олдин қуйидаги ниятларни дилга тугиб, айтмоқ лозим.

– Эй Робб! Қалбимга ушбу Қуръон тиловати сабаб шифо ато қил.

– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб Ўзингни менга кўпроқ танит.

– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб қалбимни покла.

– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб муҳаббатинг ва Сендан қўрқиш ҳиссини насиб қил!


#Улашинг | @Audiokoran
#Эслатма

ҚОР ВА ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Ҳар бир мўмин-мусулмон ёғингарчилик пайтида Аллоҳдан уни манфаатини ва фойдасини сўраб, ёмонлигидан эса паноҳ сўраб дуо қилиши лозим.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Устимиздан ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У Зот чиқиб, кийимларини шимардилар. У Зотга ёмғир тегди. Биз сўраган эдик, У Зот: “У Роббиси ҳузуридан ҳозиргина тушди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

Демак, ёмғирнинг ҳар бир томчиси ва қорнинг ҳар бир парчаси Аллоҳ ҳузуридан экан. Уламоларнинг айтишларича, қор, ёмғир ёғаётганда осмон эшиклари очиларкан. Ва шу вақтдаги дуолар ижобат бўларкан. Шундай экан, вақтни ғанимат билиб, дуога қўл очайлик

♻️Гўзал қироатлар каналига уланиш учун линкни босинг🔗
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKZUjfaMeoIDg
#Эслатма

ҲАЙИТ НАМОЗИ ВАҚТИ

Юртимиздаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланган. Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози БУГУН – 2019 йил 5 июнь куни эрталабки соат 05:10 да ўқилади.

🌙Ҳайит айём муборак!

🌙 ДЎСТЛАРИНГИЗГА
ЭСЛАТИН!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ?
#ЭСЛАТМА Бугун таровеҳ намозининг БИРИНЧИ куни‼️

Бугун, 23 апрель таровеҳ намозининг
биринчи кунидир. Буни кўпчилигимиз биламиз, бироқ айрим кишилар бу кунни ёддан чиқариши мумкин. Зеро, эслатма мўминларга фойда беради.
Бу йилги рамазонни ва таровеҳ намозларини ғанимат билайлик, сусткашликка йўл қўймайлик. Зеро, бу рамазон биз учун охиргиси бўлиши мумкин. Каратин сабабли масжидларда намозларни адо этиш вақтинча тўхтатилган бўлса, уйимизда аҳлимиз, фарзандларимиз билан жамоат бўлиб адо этайлик! Бу ҳам бир фурсат, фарзандларимизга таълим-тарбия вазифасини ўтайди, иншааллоҳ. Масжидларга чиқолмасак, хонадонларимизни масжидга айлантирайлик. Унутмайлик, уйда ёлғиз адо этиш ҳам жоиз. Лекин хонадон аҳли билан жамоат бўлиб адо қилиши афзалдир. Зеро, жамоат бўлиб адо этилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган ибодат ажридан 27 баробар ортиқдир. Имомдан ташқари бир киши бўлса, жамоат билан адо этилган ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчамизни ушбу муборак ойнинг фазилатларидан баҳраманд этсин! Ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини, ибодатларимизни масжидларда жамоат бўлиб ўқишни ҳамда бутун дунё мусулмонлари ҳаётини тинчлик ва осойишталикда давом этишини насиб айласин! Омин! 🤲

✔️ Улашинг | Qalbda_Islom
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
••••••••••••••••••••••••••••••••••
Юқумли касалликлардан сақловчи Жуда кучли дуо🤲
👇ЎҚИШЛИК УЧУН👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
​​#ЭСЛАТМА

"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзалардан бебаҳра қолманг!

Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ
эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишган эди.
Шунга жавобан энди "Аййамул бийз", яъни оқ кунлар бошланиши ҳақида олдиндан
эслатма бериб борамиз. Ушбу Шаввол ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар 5-июнь, жума кунидан бошланади. Яъни, иншааллоҳ, пайшанба кечаси саҳарликка туриб, жума, шанба ва якшанба кунлари рӯза тутамиз.
Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам
эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, иншаАллоҳ!
Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).

Дониёр Файз


🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

🔖  Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
••••••••••••••••••••••••••••••••••
🤲 БОШГА БАЛО БЎЛАДИГАН ДУОЛАР. Бу дуоларни хур куни қилаётган бўлишингиз мумкин
Ўқишлик учун босинг!👇😢

https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
‼️#Эслатма ‼️

Шаввол ойи рўзаси

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.

Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Маълум бўладики, ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобини қозонади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” Анъом, 160), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.