Audiokoran
5.09K subscribers
1.4K photos
1.92K videos
29 files
2.92K links
🌹• Гўзал қироатлар!
🌸• Beautiful Quran recitation

@dusha_amanati
🎧 @Mp3_Quran

👥 Канал хақида Мулохаза учун

@dusha_amanati
Download Telegram
☝️🏻 Тасаввур қилинг!

60 йил яшасангиз, ҳар куни 8 соатдан ухласангиз,

60 йилнинг 20 йилини уйқуда ўтказган бўласиз.

Ҳар кун ишга борсангиз, иш соатингиз 8 соатдан иборат бўлса,

60 йил ичида 20 йилини ишга сарфлаган бўласиз.

Болалик 15 йил.

Агар ҳар куни дастурхон устида 30 дақиқадан икки маротаба ўтирсангиз,

3 йил умрингиз овқатланиш билан ўтади.

Уйқу, иш, болалик, овқатланишга кетган вақтингизнинг жами...

60 йилнинг 58 йили бўлиб чиқади.

📿 Энди буни ичидан қанчасини ибодатга сарфлайсиз? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

📝 Умрингиз ҳисобини Аллоҳга қандай бермоқчисиз?

Қуръони Карим 600 саҳифадан ортиқ эмас. (Яъни энг қисқа суралар билан 604 саҳифа). Тўғри!

📖 Ишонмасангиз, Мусҳафни очиб қаранг!

👉🏻 Қарадингизми? Демак, 600 ни 30 кунга бўлсак, қанча чиқади?

🖇 600 : 30 = 20 саҳифа.
Яъни кунига 20 саҳифа!
Яна бизнинг 5 маҳал намозимиз ҳам бор.

📌 Демак биз, 20 саҳифани 5 (вақт намоз)га бўлсак, 20 : 5 = 4 чиқади. Ҳар бир намоздан кейин 4 саҳифадан ўқишга тўғри келади.

👉🏻 Демак сиз, бир ойда бемалол Қуръонни бир марта хатм қила оласиз!

👌 Ҳа, айтганча, шошилманг, гапимиз тугамади!

📲 Бу хатни таниш - билишларингизга юборсангиз, улар сиз сабаб Қуръонни хатм қилсалар, биласизми, қанча савобга эришасиз?

📲 Ҳар бир хатмларининг савобидан сизга ҳам ёзилади! «Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир»!

🌙 Ислом олами учун ўта муҳим, аҳамиятли, муқаддас саналган, дуолар ижобат бўладиган муборак ой арафасидамиз. Умр бўйи, йил бўйи дунё ҳаётимиз учун елиб - югурамиз. Ҳеч бўлмаса шу ойни ғанимат билиб, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилайлик, ва бошқаларни ҳам шунга рағбатлантирайлик!
Аллоҳ барчамизни солиҳ амалларга муваффақ қилиб, уни қабул этсин! Гуноҳларимизни кечирсин! Ҳар онимиз, ҳар нафасимиз савоб қозонишимизга сабаб бўлсин!

#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
© Фойдалар

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

Аллоҳ ризоси учун линкимиз билан ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ! Каналимиз ривожига ҳисса қўшинг!



Ⓜ️анба:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Пулларингизни қаерга қўйганингиз эсингиздан чиқдими?....

Бир киши кечаси бир фақиҳнинг ёнига келди. Ва:

― Ҳазрат, мен анча олдим қаергадур пулларимни беркитгандим. Энди эслолмаяпман. Ўша жойни тополмаяпман. Илтимос, менга бу мушкулимни ечиб беринг! ― деди.

Имом:
― Майлику - я, аммо бу фақиҳлар ҳал қиладиган нарсамас - да!? ― деди. Сўнг ўйга толди. Ва: ― Уйингизга бориб, яхшилаб таҳорат қилинг! Икки ракъат намоз ўқинг! ИншаАллоҳ, мулкингизни топасиз! ― деди.

Киши имомнинг тавсиясига биноан, намоз ўқишни бошлади. Тўсаттан, пулларини яширган жой эсига тушди. Тезлик билан бориб, қўлларига олди. Эртаси куни тонгда имомнинг ҳузурига борди. Молини топганини қувончи ичига сиғмай баён этди. Ва:
― Сиз масалани ечимини билмайман, деб айтдингиз! Лекин, топилди ― ку!? Сиз шундай қилиб топишимни қаердан билдингиз? ― деди.

Имом:
― Мен шайтон сизни намоз ўқишликка қўймаслигини, намоз пайтида пулларингиз ҳақидаги фикрлар билан машғул қилишини билардим, ― деди.


Эй Аллоҳ! Дунёни энг катта ғамимиз қилиб қўйма!

#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
© Фойдалар
┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ

Ⓜ️анба: https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg