Audiokoran
5.09K subscribers
1.4K photos
1.92K videos
29 files
2.92K links
🌹• Гўзал қироатлар!
🌸• Beautiful Quran recitation

@dusha_amanati
🎧 @Mp3_Quran

👥 Канал хақида Мулохаза учун

@dusha_amanati
Download Telegram
Пулларингизни қаерга қўйганингиз эсингиздан чиқдими?....

Бир киши кечаси бир фақиҳнинг ёнига келди. Ва:

― Ҳазрат, мен анча олдим қаергадур пулларимни беркитгандим. Энди эслолмаяпман. Ўша жойни тополмаяпман. Илтимос, менга бу мушкулимни ечиб беринг! ― деди.

Имом:
― Майлику - я, аммо бу фақиҳлар ҳал қиладиган нарсамас - да!? ― деди. Сўнг ўйга толди. Ва: ― Уйингизга бориб,
яхшилаб таҳорат қилинг! Икки ракъат намоз ўқинг! ИншаАллоҳ, мулкингизни топасиз! ― деди.

Киши имомнинг тавсиясига биноан, намоз ўқишни бошлади. Тўсаттан, пулларини яширган жой эсига тушди. Тезлик билан бориб, қўлларига олди. Эртаси куни тонгда имомнинг ҳузурига борди. Молини топганини қувончи ичига сиғмай баён этди. Ва:
― Сиз масалани ечимини билмайман, деб айтдингиз! Лекин, топилди ― ку!? Сиз шундай қилиб топишимни қаердан билдингиз? ― деди.

Имом:
― Мен шайтон сизни намоз ўқишликка қўймаслигини, намоз пайтида пулларингиз ҳақидаги фикрлар билан машғул қилишини билардим, ― деди.


Эй Аллоҳ! Дунёни энг катта ғамимиз қилиб қўйма!

#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
© Фойдалар
┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ

Ⓜ️анба: https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
🌙 РАМАЗОННИ ЯРМИ ҲАМ ЎТДИ 🌙

Рўза тутиш кишининг тақвосига қуйидагича таъсир кўрсатади:

*

🌙 Рўза тутвчи киши кун давомида ейиш, ичиш, аҳли аёли билан яқинлик қилиш ва шу каби нафсини роҳатлантирадиган, Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишлардан ўзини сақлайди. Бу билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиб, қилаётган амаллари учун савоб умидида бўлади;

*

🌙 Рўзадор маълум шартларга биноан Аллоҳ таоло билан аҳдлашиб, унга вафо қилаётганини, Аллоҳ таоло эса бандам аҳдига содиқми, ёки йўқми, деб, уни кузатиб турганини ҳис қилади;

*

🌙 Рўза шайтонларнинг инсонга бўлган таъсирини кесади. Негаки, ҳадиси шарифга биноан шайтонлар инсонларнинг қонлари оқадиган жойда ҳаракатланади. Қон эса таомлар орқали тўпланади

*

🌙 Рўзадор тоат-ибодатларни кўпайтиради. Ибодатлар эса тақвони ҳосил қилади

*

🌙 Бой киши рўза тутиш орқали очлик ва йўқсиллик аламини тотиб кўради. Бу эса уни камбағал, йўқсил оилаларга кенгчилик қилишга ундайди. Бу ҳам тақвони оширадиган унсурлардан ҳисобланади.

*

🌙 Энг асосийси, Рўза Аллоҳ таоло буюрган фарз ибодат бўлгани учун ҳам уни қилишнинг ўзи тақво ҳисобланади.

*

🌙 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу  “Аллоҳ таолога ҳақиқий тақво қилинглар” ("Оли Имрон" сураси, 102-оят) оятини тафсирида шундай дейдилар: “Ҳақиқий тақво – Аллоҳга исён қилмасдан итоат қилиш, эсдан чиқармасдан ёд этиш, неъматларига куфр қилмасдан шукр этишдир”.

*

🌙=====================🌙

#фойдалар
#ғанимат_бил
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#рамазон

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg