HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
49 photos
262 videos
16 files
202 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_92📕


Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши: «Икки киши ўзаро уришиб қолиб, уч кундан ортиқ гаплашмай юрса, улардан бири ҳалокатга учрайди.

Агар иккови ҳам бир-бирига гапирмай, гина сақлаб вафот этса, иккови ҳам ҳалокатга учрайди.

«Бир одам қўшнисига зулм қилса, қаҳр кўрсатиб қўшнисини кўчиб кетишга мажбур қилса, албатта, у ҳалок бўлади», деган эканлар».

(ИмомБухорий ривояти).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_93📒


Қайси бирингиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, (итга ўхшаб) увулламасин. Чунки шайтон шу ишидан кулади. Абу Ҳу­райра (розияллоҳу анҳу)дан.

(Ибн Можа ри­вояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_94📔

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарз намозлардан сўнг намозларнинг энг афзали, тунги намоздир» — дедилар.

(Имом Муслим ривояти: 1163)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_95📓


Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқлигини билган ҳолида вафот этса, Жаннатга киради" дедилар".

(Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_96📙

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
 “Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон жойни эгаллаган киши шундай кишидирки, хотини билан жинсий муносабатда бўлиб, сўнгра унинг сирини (бошқаларга) ёяди”. 

(Имом Муслим ривоят қилган).

@Hadislar_toplamiii📚

Аллоҳ сақласин ҳозирги кунда шунақа инсонлар кўпайиб кетяпти!!!
#Ҳадис_97📘


Aбу Мусо Aшъарийдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда яхлит дурдан ўйиб ясалган чодир бор, кенглиги олтмиш мил. Ҳар бурчагида мўмин учун аҳллар бор. Мўмин уларни айланиб юради. Улар бир-бирларини кўрмайдилар".

(Имом Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_98📗

Muoz ibn Jabal roziyallohu anhu aytadilar:
“Oldingizda shunday fitnali kunlar borki, u kunlarda mol-dunyo koʻpayadi, Qurʼonni hamma oʻqiydi – moʻminu munofiq, erkagu ayol, yoshu qari. Baʼzilar: “Qurʼon oʻqisam ham nima uchun odamlar menga ergashmayapti?! Qurʼondan boshqa biror yangilik oʻylab topmagunimcha ular menga ergashmaydigan koʻrinadi…”, deydi. Yangi oʻylab topilgan bidʼatlardan saqlaninglar, zero, ularning hammasi zalolatdir”.

(Abu Dovud “Sunan”da rivoyat qilgan).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_99📕

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
 “Киши мусулмон биродарининг (совчилиги) устига совчи қўймасин. Ҳатто у уйланиши ва ё тарк этишигача (сабр қилсин)”. 

(Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

@Hadislar_toplamiii📚


Сизлар билан ертага 100- чи ҳадисни ўқишликни ҳам Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин!
#Ҳадис_100📒

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки хислат мўмин кишида жамъ бўлмайди. Биринчиси бахиллик, иккинчиси бадҳулқлик», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_101📔


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.

Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида мақоми энг ёмон киши фаҳш сўз ва ишларни қилаверганидан одамлар қўрқиб тарк қилган кишидир.

(Бухорий ва Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_102📓


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 
“Агар сизларга дини ва хулқига рози бўлар даражада(ги солиҳ) киши совчи қўйса, унга (қизларингни) турмушга беринг. Агар ундай қилмасаларинг, ер юзида фитна ва кенг фасод бўлади”. 
Термизий ривоят қилган).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_103📙

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»

(Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_104📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
Одамларнинг хотинига кўз ташлашдан ўзингизни тийинг, шунда сизнинг ҳам хотинингизга кўз ташланмайди.
Оталарингизга яхшилик қилинг, болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилади. Кимда-ким, агар аразлашиб ажралган биродари ҳузурига келса, уни, хоҳ ҳақ , хоҳ ноҳақ бўлсин, қабул этсин. Агар у шундай қилмаса, ҳавз (сув ичиладиган макон)га тушмайди.
(Ҳоким ривояти).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_105📗

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга бир аёл ҳақида гапиришди. Бу аёл кечалари намоз ўқиши, кундузлари рўза тутиши, лекин тили билан қўшниларни хафа қилиши тўғрисида хабар берилди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки:
- Унда хайр йўқ. У оташда.
Бошқа бир аёлдан сўз очдилар. Унинг фақат фарз ибодатларнигина адо этишини, тақинчоқларидан бир миқдор садақа беришини, бундан бошқа айтгулик ҳеч бир ибодати йўқлигини, лекин ҳеч кимга ҳеч қандай озор ҳам бермаслигини сўзладилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этдилар:
«У жаннатликдир!»

(Ҳоким ривояти)

@Hadislar_toplamiii📚


Бу машҳур ҳадис саҳиҳ Бухорийда ҳам келган.
Демоқчи бўлганим ҳозирги кунда кўпчилик инсонларни ҳаётига тушади шу ҳадис.
#Ҳадис_106📕

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ошуро кунида тутилган рўза аввалги йилнинг гунохларига каффорат бўлишини Аллоҳ таолодан умид киламан».

(Имом Муслим ривояти: 1162)

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_107📒

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi.
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
«Badgumon bo‘lmanglar, badgumonlik eng yolg‘on so‘zdir, tirnoq ostidan kir qidirmanglar, bir-biringizga hasad qilmanglar, bir-biringizdan arazlamanglar va nafratlanmanglar, aka-uka tutinib, Allohning (solih) bandalari bo‘linglar», dedilar».

(Imom Buxoriy rivoyatlari)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_108📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки ғазабини сочишга қодир бўла туриб уни ютса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида уни халойиқ кўз ўнгида чақириб, унга ҳурлардан хоҳлаганини танлаш имконини беради”. 

(Имом Аҳмад, 
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_109📓


Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди.

Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни ҳулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_110📙

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах аҳлидан икки тури борки, мен ҳали уларни кўрмадим: Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш қамчилари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар.
Иккинчиси: кийиниб олган, лекин яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (ҳақдан) оғган ҳамда бошлари(даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайти риб олган аёллардир. Улар жаннатга кира олмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди фалон масофадан келиб туради»

(Имом Муслим ривояти)

@Hadislar_toplamiii📚


Аллоҳ сақласин!!!
#Ҳадис_111📘

Абу Ҳурайра родиаллоху анхудан ривоят килинади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди.
Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»

(Имом Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚