HADISLAR TOPLAMI
26.9K subscribers
50 photos
265 videos
16 files
206 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_34📘

Албатта, аёл шайтон суратида келиб, шайтон суратида кетади. Агар сизлардан бирингиз бирор аёлни кўрса ва аёл уни қизиқтириб қолса, ўз аҳли, яъни хотини билан қўшилсин. Ана шундай қилиш нафсидаги (шаҳватни) даф этади.
(Муслим ривояти).

Ҳадислар китобидан!

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_35📗

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Билиб қўйинглар, дунё ҳам, унинг ичидаги нарсалар ҳам лаънатлангандир.
Аллоҳнинг зикри ва унинг ортидан келадиган нарсалар, олим ва илм олувчи бундан мустаснодир" , деганларини эшитдим.

(Термизий ривояти, санади ҳасан.)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_36📕

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деди: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир”
(Муттафақун алайҳ).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_37📒

​​​Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

(Термизий ва Ибн Можа ривояти)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_38📔

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло уқубатини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи қариндошлик алоқасини узиш, иккинчиси бағий», дедилар».

(Буҳорий ривояти).(Ал-одоб Ал-Муфрад)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_39📓

Мўминнинг ҳар иши ҳайратлантирувчи, ҳар иши хайрдир. Бу фақат мўминга хос. Севинтирувчи иш бўлса, шукр қилади, бу унга яхшилик бўлади. Балога учраса, сабр қилади, бу ҳам унинг учун хайрли бўлади” 
(Имом Муслим, Доримий, Аҳмад ибн Ҳанбал);

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_40📙

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар, бирортангизнинг таомига пашша тушиб қолса, пашшани таомига бутунлай ботириб, сўнг олиб ташласин. Чунки, пашшанинг бир қанотида захар иккинчисида эса, шифо бўлади»

(Имом Бухорий ривояти)


@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_41📘

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жаҳаннам одам боласини ейди. Фақат саждалар асорати бор жойларни емайди. Аллоҳ таоло саждалар ўрнини ейишни дўзахга ҳаром қилгандир", дедилар.
(Ибн Можа ривояти).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_42📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз пойабзал кийганда ўнгдан бошласин, ечганда чапдан бошласин. Ўнги биринчи кийиладигани ва охири ечиладигани бўлсин», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_43📕

Nabiy sollallohu alayhi vasallam aytadilar:

"Agar xo'rozni qichqirganini eshitsanglar Allohdan uning fazlini so'ranglar, chunki u farishtani ko'rgan bo'ladi. Agar eshakni o'kirishini eshitsanglar shaytondan Allohning nomi ila panoh tilinglar, chunki u shaytonni ko'rgan bo'ladi"

(Sahihul Buxoriy 3078).


@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_44📒


Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар:

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлат ҳақида сўраганимда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб хабар бердилар:

«У — Аллоҳ хоҳлаган бандасига юборадиган азоб эди, кейин уни мўминларга раҳмат қилди. Қай бир киши сабр қилган, савобдан умид қилган ҳамда унга Аллоҳ ёзган нарсадан бошқаси етмаслигини билган ҳолда уйида ўтирар экан, унга шаҳид ажричалик савоб бўлади».

(Бухорий, Насоий ва Аҳмад ривояти)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_45📔

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни шундай дедилар:

Биродарингга у золим ёки мазлум бўлишидан қатъи назар ёрдам бер. (Буни эшитиб, бир киши): "Ё Расулуллоҳ, агар у мазлум бўлса, мен унга ёрдам бера оламан, лекин айтинг-чи, агар у золим бўлса, унга қандай ёрдам беришим мумкин?!" Бунинг учун Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Уни зулмдан сақланг (ёки: ...уни олдини олинг) ва албатта бу унга ёрдам беради", дедилар.

(Бухорий, 6952)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_46📓


Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Аёлларга яхши муносабатда бўлинг, чунки ҳақиқатан ҳам аёл қовурғадан яратилган...Агар сиз қовурғани тўғриламоқчи бўлсангиз, уни синдириб ташлайсиз, бу ажралиш демакдир. Агар уни ўз ҳолига қўйсангиз, у қийшиқ бўлиб қолади. Шунинг учун аёлларга яхши муомала қилинг.

(Бухорий 3331, Муслим 1468)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_47📙

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўла олмайдилар», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_48📘

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Аёл кишини тўрт хислати учун никоҳга олинади: моли учун; ҳасаби (ота—боболарининг обрўси ва мақтовга лойиқ хислатлари) учун; жамоли учун; дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг қуригур”.
(Муттафақун алайҳ).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_49📗

Макил ибн Ясарнинг айтишича, бир пайт Пайғамбарнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига одамлардан бири келиб:

Мен келажакда уйланишим мумкин бўлган аёл топдим. У чиройли ва зодагонлар оиласига мансуб, аммо у туғишга қодир эмас. Мен унга уйланайми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Йўқ", дедилар. Бу киши иккинчи марта ўз саволи билан чиқди, унга ўша жавоб берилди. Ва учинчи марта Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Севганларга, кўп туғадиганларга уйланинг, чунки мен қолган умматлар олдида сизнинг сонингиз билан фахрланаман."

(Aбу Довуд, 2050; Насоий, 3227)


@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_50📕

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:
«Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam aytdilar:
«Kimda-kim takabburlik qilib kiyimini sudrab yursa, qiyomat kunida Alloh unga qaramaydi»
(Buxoriy rivoyati).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_51📒

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биздан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, бас баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», дедилар».
( Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).


Канални очимиздан ҳам асосий мақсадимиз аввало Аллоҳ ризолиги ва суннатни тиккалаш ҳамда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳадислари оммога йетказиш.
Ботга саволлар бўляпти канализдан малумотларни олиб каналимга адреси билан жойласам бўладими деган биз розимиз бемалол манбасиз фойдалансалар ҳам
бу дин ҳар битта мусулмон инсон Аллоҳ қодир қилганча ҳизмат қилиши шарт бўлган нарса Аллоҳ ҳаммамизга манфаатли илм берсин.
Каналга яқинлариларни ҳам таклиф қилишни унитмайлар ким бир яҳшиликка сабабчи бўлса унга ўша инсонлар қилган яҳшиликча савоб келиб туради дейилган.

Аллоҳ рози бўлсин ҳаммалардан!!!!

C. Admin!!




@Hadislar_toplamiii📘
#Ҳадис_52📒

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради”

(Бухорий (883) ривояти).

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_53📔

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти).

Акалар учун ҳам хуш~хабар бўлган ҳадис!!!

@Hadislar_toplamiii