HADISLAR TOPLAMI
27K subscribers
51 photos
265 videos
16 files
206 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_71📕


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Аллоҳ Таоло айтади: "Агар Мен мўмин бандамни синовга дучор қилсам ва у ташриф буюрганларга (дардларидан) шикоят қилмаса, унда Мен уни бу касалликдан даволайман, сўнг унинг танасини яхши тана билан, қонини яхши қон билан алмаштираман. Гуноҳдан поклангандан сўнг, у ўз амалларини тиклайди (тоза саҳифадан)."

(Ҳоким 3/375, Байҳақий 3/375 ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_72📒

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Қиёмат куни банда умрини нима билан ўтказгани ҳақида, илмини нимага ишлатгани ҳақида, молини қаердан топиб, қаерга сарф қилгани тўғрисида ва жисмини қайси ишларда қаритгани ҳақида сўралмагунча унинг қадами силжимайди»

(Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 122).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_73📔

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Таҳорат қилган, қилганда хам чиройли қилган, сўнгра, жума намозига келган ва (имом хутба килган пайтда) тинглаб, жим турган кишининг бу жума билан нариги жума ўртасидаги ва кўшимча уч кундаги гунохлари кечирилади».

(Имом Муслим ривояти: 857)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_74📓


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 
“Қиёмат кунида умматим таҳорат изларидан қолган оқ ҳалқачалар-у оппоқ қашқалар билан чақириладилар. Бас, сизлардан кимки ўз оппоқлигини узайтиришга қодир бўлса, ўшани амалга оширсин!”

(Муттафақун алайҳи).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_75📙


Абу Ҳурайра родиаллоху анхудан ривоят килинади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким умматим бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса ), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир»

(Имом Аҳмад ривояти)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_76📘

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Аллоҳ таоло қодир бўла туриб, ғазабини ютган кишини қиёмат куни барча халойиқнинг кўз ўнгида чақиради ва хохлаганича хурулайн танлаши учун изн беради».
(Имом Термизий: 3/ 2022)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_77📗


Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида давом этадилар, уларга қарши чиққан киши уларга зарар келтира олмайди. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар ўша ҳолларида бардавом бўладилар», дедилар».

(Буҳорий "Саҳиҳ №7311", Муслим "Саҳиҳ №1920")


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_78📕

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради»

(Абу Довуд ривояти).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_79📒


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло раҳматни юз бўлакка бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди ва бир бўлагини ерга туширди. Мана шу бир бўлак раҳмат билан махлуқотлар бир бирига раҳм шафқат кўрсатишади, ҳатто ҳайвон боласини босиб олмаслик учун туёғини кўтаради»
(Имoм Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_80📔

Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одамларга шундай замон келадики. Унда динида сабр қилган киши қўлида оловдан бўлган чўғни ушлагандек бўлади. У кунларда Аллоҳнинг амрларига маҳкам туриб риоя қилган кишиларнинг мукофоти, ҳудди шу ишни қилган эллик кишининг мукофотига тенг бўлади. Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, улардан елликтасигами? деди. У зот: сизлардан элликтасига», дедилар».

(Абу Довуд "Сунан №4341", Термизий "Сунан №3058", Ибн Можа "Сунан №4014", Ибн Ҳиббон "Муснад №385", Ҳоким "Мустадрак №7912", Табароний "ал-Му'жам ал-Кабир №587", Абу Яъло "Муснад 6114", Байҳақий "Сунан №19980")



@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_81📓

Ҳаромдан тақво қил, одамларнинг энг обиди бўласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйган ризққа рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрган нарсани одамларга ҳам раво кўр, мусулмон бўласан. Кулгини кўпайтирма, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан.

(Аҳмад ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_82📙

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
 
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا، وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً 
 
«Родийту биллааҳи роббан ва бил ислаами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулаа», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим.

(Абу Довуд) ривоят қилганлар.

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_83📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Агар мўмин Аллоҳ ҳузуридаги азоб уқубатни билганида эди, бирон киши Унинг жаннатини умид қилмаган бўларди. Агар кофир Аллоҳ ҳузуридаги раҳматни билганида эди, бирон киши Унинг жаннатидан ноумид бўлмас эди»
(Имом Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_84📗

Абдуллоҳ ибн Мусовир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга хабар бериб айтаётганини эшитдим:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим».

(Имом Бухорий) ривояти.

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_85📕


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи - Муҳаррам рўзасидир, фарздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир».

(Муслим ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_86📒

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Сизлардан хар бирингизнинг (таналарингиздаги) хар бир бўгим устида садақа бор . Хар бир тасбих садақадир. Хар бир хамд айтиш садақадир. Хар бир тахлил садақадир. Хар бир такбир садақадир. Яхшиликка буюриш садакадир. ёмонликдан кайтариш садакадир. Буларнинг барчасининг ўрнига унинг чошгох пайтида ўкийдиган икки ракат намози кифоя килади».
(Имом Муслим: 720)


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_87📔

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Мен бир кишининг йўл устидан мусулмонларга озор бериб келаётган бир дарахтни кесиб ташлагани боис жаннатда сайр қилиб юрганини кўрдим».
(Имом Муслим 3033)

@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_88📓

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Алҳамдулиллаҳ, Субҳаналлоҳ, Лаа илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар калималари худди дарахт барги тўкилгани каби банданинг гуноҳларини тўкади».
(Имом Термизий ривояти).



@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_89📙

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 
“Биринчи фарзанднинг қиз бўлиши хотиннинг баракасидандир”. 
(Ибн Асокир ривоят қилган).


@Hadislar_toplamiii📚
#Ҳадис_90📘

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 
 “Ҳой йигитлар жамоаси!
Сизлардан ким оила ҳаражатларига қодир бўлса уйлансин.
Чунки оила кўзни тийувчи, фаржни (зинодан) сақловчи (омил)дир.
Ким қодир бўлмаса, унга рўза тутиш лозимдир. Чунки рўза шаҳватни синдирувчидир”.

(Бухорий ва Муслим) ривоят қилганлар.

@Hadislar_toplamiii📚