Huquqiy Axborot
133 subscribers
54 photos
3 videos
82 links
Ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунлар, Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан имзоланган қонун ҳужжатлари ҳақида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида

🔧Marketing: @TAWKEHT
Download Telegram
#Эслатма
2018 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрларига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи:
👉 энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган даромаддан 7,5 фоиз миқдорда;
👉 энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромаддан 16,5 фоиз миқдорда;
👉 энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан юқори даромаддан 22,5 фоиз миқдорда ундирилади.
Энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача яъни, 172.240 сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда энг кам ойлик иш ҳақининг йил бошидаги миқдори (2018 йил 1 январ ҳолатига 172.240 сўм)дан келиб чиқиб ҳисобланади ва энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармайди.
@huquqiyaxborotbot
Адлия вазирлиги томонидан 1 февралдан бошлаб нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш механизми жорий этилганидан хабарингиз бор.
Қуйида ушбу электрон механизм қандай ишлаши ҳақида тайёрланган инфографика шаклидаги маълумот билан танишинг⬇️
#Биласизми:
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан юртимизда:
👉Тезликни белгиланган тезликдан 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориш (+40) – 1 205 680 сўм жарима, такрорланса 2 йилга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин;
👉Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – 1 ярим йилдан – 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

✳️Бошқа давлатларда ушбу ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарлик мавжуд.
Бу ҳақда қуйида танишишингиз мумкин:⬇️
Канада
Тезликни +60 км/соатга ошириш – $10 000 гача;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – $600.
Буюк Британия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – 1000 фунтдан бошланади;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – 3 минг фунт.
Германия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €400-€480;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €500 дан €3000 гача.
Ирландия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €80;
Автомобильни маст ҳолатда бошқариш – €5000 гача жарима ва 1-3 йилга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Италия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €750 дан €3119 гача;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €500-€2000 жарима ёки 1-2 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Хитой
Тезликни +60 км/соатга ошириш – $300;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $75-310, 15 суткага қамаш, 3-6 ойгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишгача. Маст ҳолатда автомобиль бошқариш одам ўлимига сабаб бўлган бўлса, бундай ҳолатни юзага келтирган ҳайдовчи ўлимга ҳукм этилади.
АҚШ
Тезликни +60 км/соатга ошириш – $500;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $390-1000. Бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Финляндия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – жарима суммаси қоидабузарнинг даромади миқдорига боғлиқ, камида – €115;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – жарима суммаси қоидабузарнинг даромади миқдорига боғлиқ, камида – €90.
Франция
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €1500;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €135 дан €4500 гача, 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш қўлланилиши ҳам мумкин.
Япония
Тезликни +60 км/соатга ошириш – камида $800;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $8700.
@huquqiyaxborot
​​#Судлар фаолияти
Ўзбекистон Республикасида Фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар, шунингдек ҳакамлик судлари фаолият кўрсатади.
👉Судлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилади.
👉Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
👉Барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бузилган ҳуқуқлари юзасидан судга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
👉Суд ишларни ўзбек, қорақалпоқ ва кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб боради.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Ҳукумат томонидан Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидаларга асосан Республика ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсларга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.
Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:
👉резидентлар (республика ҳудудида доимий яшовчи шахс) томонидан - Марказий банкининг рухсатномаси асосида амалга оширилади, ушбу рухсатномада олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади;
👉норезидентлар (республикада доимий яшамайдиган шахс) томонидан - Республикага кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.
👉Бунда 2 000 АҚШ долларигача бўлган нақд хорижий валюта жисмоний шахснинг хоҳишига кўра декларацияланиши мумкин.
👉Шу билан биргаликда Жисмоний шахсларга Республика ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб киришга рухсат этилади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Ҳукумат томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида қарор қабул қилинди.

Қарор билан:
👉Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида низом;
👉“ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини амалга оширишга доир-чора тадбирлар тасдиқланди.
Қарорда белгиланишича Агентлик давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан мустақил ва Адлия вазирлигига ҳисобот беради.

Шунингдек 2018–2020 йилларда 58 та давлат хизматини кўрсатиш босқичма-босқич фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

Жумладан, 2018 йилнинг ўзидаёқ жами 26 та давлат хизматидан Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланиш имконияти яратилади. Хусусан туғилганликни қайд этиш, адлия органларидан чиқадиган ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, судланганлик ҳақида маълумот бериш ва ҳ.к.

Нострификация, хорижда меҳнат қилишга рухсатнома,таълим тўғрисида ҳужжат дубликатини бериш каби 10 та давлат хизматидан 2019 йилда, никоҳни қайд этиш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, пенсия тайинлаш, транспорт воситларини рўйхатдан ўтказиш каби 22 та давлат хизмати туридан 2020 йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланиш мумкин бўлади.
@huquqiyaxborot
​​#Шов-шувли суд процесслари
Миранда Аризона штатига қарши (1966 йил, АҚШ)

Мазкур шов-шувли иш Миранда қоидаси деб аталувчи барчамиз Голлувуд киноларида эшитишга ўрганиб қолганимиз, гумонланувчини ҳибсга олишда “Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз" деб бошланувчи сўзларни айтиш лозимлиги тўғрисида ҳукм чиқарилишига сабаб бўлган.

👉1963 йилнинг мартида Эрнесто Артуро Миранда исмли бир Аризона фуқароси одам ўғирлаш ва номусга тегиш жиноятини содир этганликда айбланади. У ҳибсга олиниб, икки соат давомида сўроқ қилингандан сўнг, айбига иқрор бўлган.

👉Судга Миранданинг ва ундан жабрланган шахс кўрсатмаси далил сифатида тақдим этилди. Натижада Миранда одам ўғирлаш ва номусга тегиш жиноятини содир этганлиги учун 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Миранданинг адвокати суд қароридан норози бўлиб аппеляция инстанциясига мурожаат қилади. Аризона штати Олий суди эса бу ишда бирон камчилик кўрмай, аввалги қарорини тасдиқлайди.

👉Адвокат шундан сўнг АҚШ Олий судига мурожаат қилади. Адвокатнинг фикрича Мирандага сўроқ қилинишдан олдин унинг ҳуқуқлари ўқиб эшиттирилмаган. Миранда ўз ҳуқуқларини билмаган ҳолда айбига иқрор бўлиш бўйича кўрсатма берган, бундай кўрсатмалардан эса жиноятни исботлашда фойдаланилган.

АҚШ Олий суди адвокатнинг фикрига қўшилади ва суд ҳукмини бекор қилиш, ишни Миранданинг кўрсатмаларисиз қайта кўриб чиқиш ҳақида ҳукм чиқаради.

❗️Эрнесто Артуро Миранданинг иши эса унинг кўрсатмаларисиз, бошқа далилларга асосан кўриб чиқилиб, унинг жиноят содир этилганлиги исботланади ва унга 20 йилдан 30 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

✳️Бироқ бу ишнинг энг муҳим жиҳати шундан иборатки АҚШ Олий суди бундан буён полициячилардан шахсни ушлаш чоғида шартли равишда Миранда қоидаси деб олган матнни ўқиб эшиттиришларини талаб қилади.

👉Бу қоида ушлаб туриш сабабларини, кўрсатма беришни рад этиш, ушланган шахс берган кўрсатмалардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини ҳамда давлат ҳисобидан ҳимоячини таклиф этиш каби ҳуқуқлар билан гумонланувчини таништиришни ўз ичига олади.

❗️Шу пайтдан бошлаб, АҚШда ушланган шахсга унинг ҳуқуқлари ўқиб эшиттирилишидан олдин олинган ҳар қандай маълумот номақбул далил экани белгилаб қўйилди.
@huquqiyaxborot
Англашувмовчилик сабаб бобомнинг фамилиясига эмас, бошқа фамилияга ўтганман фамилиямни ўзгартирсам бўладими? Мен бу хақда ички ишларга мурожат қилдим улар фамилиянгни ўзгартира олмайсан дейишмоқда. Шу тўғрими?

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан
фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
Мазкур аризалар:
👉«Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 15-моддасига биноан (ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш);
👉суднинг ҳал қилув қарори асосида;
👉агар фамилия ва исм эшитилишда ёқимсиз бўлса;
👉агар фамилия ва исм миллатига тўғри келмаса;
👉хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;
👉оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия қабул қилишмаган бўлса);
👉16 ёшга тўлган шахсга оталикни белгилашда кўриб чиқилади.
ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатларни тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига жўнатади.
👉Ички ишлар органининг хулосасида ариза берувчи фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш тўғрисида илтимос қилган пайтда тергов ёки суд остида бўлганлиги ёхуд фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши қонун ҳужжатларига зид эканлиги кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ органи фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришни рад этиши ва рад этиш сабабини ёзма шаклда хабар қилиши керак.
@huquqiyaxborot
#Стратегия 2018 йил.

Давлат дастурига асосан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.
Қонунда:
👉ногиронликни аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг таълим олиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг замонавий шакл ва механизмларини белгилаш;
👉ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари;
👉давлат органларининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари ва ногиронликни белгилашда қўлланилаётган усулларни тубдан такомиллаштириш ва бошқа қоидалар назарда тутилади.
❗️Қонун лойиҳаси 2018 йил 1 августга қадар ишлаб чиқилиши лозим.

@huquqiyaxborot
#Стратегия 2018 йил.

Давлат дастурига асосан оғир маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 241,8 млрд. cўм маблағ йўналтирилади.

Бунда:

👉уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2-5 нафар оилага арзон уй-жойлар бериш;

👉ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиш;

👉оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда ҳар бир туман (шаҳар)дан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
@huquqiyaxborotbot
​​#Кун тарихи
(3 февраль)
2004 йил:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси «Ўзархив» агентлигига айлантирилган.
✳️Агентликнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар ҳам қайд этилган:
👉архив иши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг амалда бажарилишини ва уларга риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширишни таъминлаш;
👉Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;
👉республика давлат архивларини бошқариш, уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
👉архившунослик ва археография соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш
@huquqiyaxborot
​​#Биласизми
👉Ҳукуматнинг 2018 йил 26 январдаги қарори билан божхона божларидан озод қилинадиган наслли маҳсулотлар, технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, комбикорм ва қўшимча ем ишлаб чиқариш учун компонентлар, шунингдек пайвандтаг, кўчатлар ва томчилатиб суғориш тизими учун асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Рўйхат эндиликда қуйидаги кўринишга эга ⬇️
#Сўраган эдингиз:
Маҳалла посбони лавозимида ҳарбий хизматга бормаган бўлса ҳам ишлаши мумкинми?
👉 «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолияти ихтиёрийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, қонунийлик, жамоатчилик йўли билан ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойиллари ташкил этилади.
👉 Тузилма раҳбарига тегишли маҳалла раисининг лавозим маошига тенг миқдорда маош белгиланади.
👉Тузилма таркиби фуқаролар йиғини кенгаши томонидан маҳалла раисининг тақдимномасига асосан профилактика инспектори билан келишган ҳолда шакллантирилади.
👉Жамоатчилик тузилма аъзолигига Республика Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Республика фуқаролари қабул қилинади.
❗️Профилактик ҳисобда турганлар, руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганлар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари тузилма таркибига киритилмайди.
Маҳалла посбонларининг мазкур талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш учун фуқаролар йиғини раиси ва тегишли профилактика инспектори шахсан масъулдирлар.
Тузилма ҳақида қўшимча маълумот:⬇️
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2349284#2352135
@huquqiyaxborot